Qgate тизими чегарадан ўтиш вақтини бир ярим дақиқагача қисқартиради
ASTANА. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг чегара инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича топшириғини амалга ошириш доирасида Қирғизистон билан чегарадаги “Қордай” назорат-ўтказиш пунктида Qgate автоматлаштирилган паспорт назорати тизими пилот режимида жорий этилди.

Бу фуқароларга ўз ҳужжатларини сканерлаш орқали мустақил равишда процедурадан ўтиш имконини беради, бир кишининг чегарадан ўтиш вақтини 1,5 дақиқагача қисқартиради.
– Бугунги кунда ушбу паспорт назорати тизими орқали кунига 6-8 минг киши ўтмоқда, – дейди “Қордай” чегара назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қуат Кенжебаев.
Умуман олганда, “Қордай” назорат-ўтказиш пунктининг модернизация қилиниши унинг ўтказиш қобилиятини ошириш имконини берди.
— Ҳозирда "Қордай" назорат-ўтказиш пункти орқали 20 мингдан 30 минггача одам ва 3 мингдан 4 минггача автомобиль ўтмоқда. Юк ортилган транспорт воситасини текшириш учун ўртача 15-20 дақиқа, енгил автомобилни текшириш учун эса 5 дақиқагача вақт кетади. Давлат чегарасини кесиб ўтаётган фуқароларнинг ҳужжатларини текшириш эса 3 дақиқага яқин вақтни олади, - деди Қуат Кенжебаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида “яшил” йўлаклар жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.