QazVac Қирғизистонда расмий равишда рўйхатдан ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг QazVac вакцинаси Қирғизистонда расмий равишда рўйхатдан ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Facebook саҳифасида маълум қилди.

«QazVac Қирғизистонда расмий равишда рўйхатдан ўтди», - деб ёзган вазир.

Эслатиб ўтамиз, QazVac вакцинасининг 25 минг дозаси Қирғизистонга гуманитар ёрдам сифатида етказилган.

Бир ой олдин ҚР Президенти Ҳукуматга QazVac-ни экспорт қилиш масаласини ишлаб чиқишни топширганди.

Дунёга машҳур The Lancet журнали «QazVac» вакцинаси ҳақида мақола чоп этди.

«The Lancet журнали маҳаллий «QazVac» вакцинасининг клиник синовларининг 1-2 босқичлари натижалари тўғрисида мақола олди ва электрон версиясини нашр этди. Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти олимларини мақола чоп этилиши билан табриклаймиз!», - деди ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram