QazaqGaz ва CNPCнинг янги газ лойиҳалари

Томонлар газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари катта эканини қайд этиб, бу борадаги салоҳиятдан янада самарали фойдаланишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғини бажариш доирасида музокаралар чоғида Хитой билан янги экспорт шартномаси, шунингдек, «Бейнеу-Бозой-Чимкент» газ қувурининг 2-линиясини қуриш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси ҳудудида конларни биргаликда қидириш ва ўзлаштириш, истиқболли ер қаъри участкаларида қидирув ишларини ўрганиш ва олиб бориш истиқболлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг май ойида Давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган биринчи «Марказий Осиё – Хитой» саммити QazaqGaz ва CNPC ўртасида табиий газ етказиб бериш ва қидирув ишлари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди. Ҳужжат, шунингдек, «Бейнеу-Бозой-Чимкент» газ қувурининг иккинчи линияси қурилишини бошлашга асос солди.