QazaqGaz ва CNPC табиий газ таъминоти ва геология-қидирув бўйича келишиб олди

None
Фото: “QazaqGaz” МК матбуот хизмати
ХIAN. Кazinform – «QazaqGaz» МК бошқаруви раиси Санжар Жаркешов ва CNPC директорлар кенгаши раиси Дай Хоулян ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳужжат ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланди, дея хабар беради Кazinform «QazaqGaz» МК матбуот хизматига таяниб.

Имзоланган шартнома компанияларга табиий газ етказиб бериш, шунингдек, геология-қидирув ишлари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш имконини беради. Ҳужжат, шунингдек, «Бейнеу-Бозой-Чимкент» газ қувурининг иккинчи қатори қурилишини бошлашга асос солади.

Томонлар QazaqGaz газ қувурлари миллий компаниясининг ресурс базаси ва ўтказиш қуввати асосида табиий газни олди-сотди шартномасини имзолаш ниятида.

Бундан ташқари, компаниялар Қозоғистондаги истиқболли ер қаъри участкаларида геология-қидирув ишлари соҳасида ҳамкорликни кўриб чиқади. Шунингдек, компаниялар газ саноатида технологик инновацияларни ривожлантириш бўйича илмий-техникавий ва тадқиқот марказлари ўртасида тажриба алмашишни режалаштирган.


Сўнгги хабарлар