Путин ва Лукашенко Қозоғистон Президентига ҳамдардлик билдирди
Россия Федерацияси ва Беларусь раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанди вилоятидаги конда юз берган фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанди вилоятидаги кўмир конида юз берган ва кончиларнинг ҳалок бўлишига олиб келган авария муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
“Қарағанди вилоятидаги кўмир конида юз берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлигимизни қабул қилинг. Илтимос, ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини етказинг, биз ер остида қолган кончилар қутқарилишига умид қиламиз”, – дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАSS агентлиги.
Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳам Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди.
“Беларусь Республикаси Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги кўмир конида содир бўлган авария натижасида одамларнинг фожиали ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу ҳисси билан қабул олди. Беларусликлар бутун қозоқ халқи билан бирга мотам тутмоқда, бошига тушган офатнинг оғирлиги ва тузатиб бўлмайдиган талофатлар қайғусига шерик бўлмоқда”, – деб хабар беради “Белта”.