Путин Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform – Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди.

Владимир Путин провел телефонный разговор с Дональдом Трампом
Фото: Anadolu Ajansı

Икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти ҳақида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

Бу Россия ва АҚШ раҳбарларининг уч йил ичидаги биринчи мулоқати. Россия президенти Трампдан олдинги президент Жо Байден билан охирги марта айнан шу куни – 2022 йилнинг 12 февралда гаплашган.

“Президент Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп яқинда телефон орқали гаплашди. Давлат раҳбарларининг суҳбати узоқ — 1,5 соат давом этди”, – деди Песков.

Трамп сўнгги ҳафталарда Россия президенти билан гаплашиш режасини бир неча бор эълон қилган эди.

АҚШ президенти Украинадаги можарога катта аҳамият берди ва уни тўхтатишга ёрдам бериш истагини билдирди.

Сўнгги хабарлар