Путин Пригожиннинг самолётда ҳалокатга учраши юзасидан тергов охиригача етказилишига ишонтирди

МOSKVА.ТАSS-Кazinform - Россия Тергов қўмитаси Евгений Пригожиннинг самолётида содир бўлган авария бўйича дастлабки терговни бошлади, у тўлиқ ҳажмда ўтказилиб, охиригача етказилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.
None
Видеодан кадр/ ТАСС

«Мутлақо аниқ: Тергов қўмитаси раҳбари бугун эрталаб менга хабар берди – улар аллақачон ушбу ҳодиса бўйича дастлабки терговни бошлашган. Бу тўлиқ амалга оширилади ва охирига етади», — деб ишонтирди давлат раҳбари.

«Терговчилар яқин орада нима дейишини кўрамиз», — дея қўшимча қилди у.

Чоршанба куни кечқурун Москвадан Санкт-Петербургга учаётган Embraer бизнес-жети Тверь вилоятида ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда 10 киши бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Федерал ҳаво транспорти агентлиги хабарига кўра, йўловчилар рўйхатига тадбиркор Евгений Пригожин ҳам киритилган. Ҳодиса ҳолати бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.


Сўнгги хабарлар