Путин Исроилни Суриядаги воқеалардан асосий манфаатдор деб атади

ASTANA. Kazinform – Исроил Сурияда содир бўлаётган воқеалардан асосий манфаатдор, деди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

Владимир Путин
Фото: © Михаил Терещенко/ ТАСС

"Aммо шунга қарамай, Сурияда содир бўлаётган воқеалардан асосий фойда олувчи, менимча, Исроилдир", – деди у матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, Путин Россия халқаро ҳуқуқ ва суверенитетга риоя қилиш тарафдори эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Сурия қуролли мухолифати Дамашқни эгаллаб олди, Сурия президенти Башар Aсад эса қочиб кетди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Башар ал-Aссад ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш бўйича кўрсатма бериб, мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Башар ал-Aссад Москвада эканлиги ва Россиядан бошпана олгани маълум бўлди.

Сурия ҳукумат армиясининг 4000 дан ортиқ аскари Башар Асад режими қулаганидан кейин Ироққа жўнаб кетди.

Сўнгги хабарлар