Путин Асадга сиёсий бошпана берди
ASTANA. Kazinform – Суриянинг собиқ президенти Башар Асад Москвага келди, Россия унга сиёсий бошпана берди, деб ёзади ТАСС.

Башар Асад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш ҳақидаги қарорни Россия президенти Владимир Путин қабул қилган. Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Албатта, бундай қарорларни давлат раҳбарисиз қабул қилиб бўлмайди. Бу унинг қарори”, – деди Кремль вакили.
Шу билан бирга, Кремль вакили бу ҳақда ҳеч қандай расмий баёнотлар йўқлигини таъкидлади, маълумот кеча манбалардан тарқалганини айтди.
“Ҳозир бу мавзуда ҳеч нарса дея олмайман”, – деди Песков.
27 ноябрь куни қуролли мухолифат кучлари Сурия армиясининг Алеппо ва Идлиб провинцияларидаги позицияларига йирик ҳужум уюштирди. 7 декабрь куни кечқурун улар бир қанча йирик шаҳарларни (Ҳалаб, Хама, Дера ва Хомс) эгаллаб олишди ва 8 декабрда Дамашққа киришди, Сурия ҳукумат кучлари бўлинмалари шаҳарни тарк этишди. Сурия ҳукумати раҳбари Муҳаммад Ғози ал-Жалолий республикадаги ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга тайёрлигини билдирди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Асад Сурия президенти лавозимини тарк этган ва ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш бўйича кўрсатма билан мамлакатдан чиқиб кетган. Кейинроқ Кремлдаги манба Асад оила аъзолари билан Москвага келганини маълум қилди. Россия уларга гуманитар сабабларга кўра бошпана берган.
Бунгача Суриянинг айрим шаҳарларида комендантлик соати жорий этилгани ҳақида ёзган эдик.