10:09, 10 Декабрь 2024 | GMT +5
Сурия ҳарбийлари Ироққа жўнаб кетди
ASTANА. Кazinform - Сурия ҳукумат армиясининг 4000 дан ортиқ аскари Башар Асад режими қулаганидан кейин Ироққа жўнаб кетди, деб хабар беради 24kz.

Улар қурол-яроғ ва транспорт воситаларини топширдилар. Ҳозир ҳарбийлар у ерда вақтинчалик марказда жойлашган. Маълумки, ноябрь ойи охирида Сурияда вазият кескин ёмонлашган, ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида қуролли тўқнашув бошланган. 8 декабрга ўтар кечаси исёнчилар мамлакат пойтахти Дамашқни эгаллаб, президент Башар Асад ҳокимиятини ағдаришди.
Эслатиб ўтамиз, Суриянинг айрим шаҳарларида комендантлик соати жорий этилди.