08:45, 11 Декабрь 2023 | GMT +5
Профессионал бокс: Жанқош Тураров япониялик рақибини яққол устунлик билан мағлуб этди
Алмати шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасининг асосий жангида Жанқош Тураров япониялик рақиби Акихиро Кондони яққол устунлик билан мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform.

Алмати шаҳридаги Балуан Шолақ номидаги спорт саройида мағлубиятга учрамаган қозоғистонлик боксчи Жанқош Тураров ҳамда рақибларини 37 марта енгган машҳур япониялик боксчи Акихиро Кондо IBO World ва WBA Gold World камарлари учун ўзаро куч синашди.
12 раундлик жанги натижасига кўра, ҳакамлар бир овоздан (118:110, 120:108, 118:110) ғалабани Жанкош Тураровга беришди. У ўзининг биринчи ярим ўрта вазнда IBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди ва вакант WBA Gold унвонини қўлга киритди.
