Президентнинг партияга аъзолигини тугатиш зарур – Қасим-Жомарт Тоқаев

NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев халққа Мурожаатномасида Президентнинг партияга аъзолигини қонуний равишда тугатишни таклиф қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Президент ваколати даврида партияга аъзолигини тугатиш мажбуриятини қонун билан таъминлашни таклиф қиламан. Бу меъёр сиёсий рақобатни кучайтиради ва барча партиялар ривожланиши учун тенг шароит яратади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари, шунингдек, ҳокимлар партия бўлимларини бошқаришни тўхтатиши кераклигини айтди.

«Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига партия бўлимларида ишлаш қонуний равишда тақиқланиши керак. Бундай қарорлар кўп қутбли партия тизимини шакллантириш имконини беради», — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар