Президентлар Электрон ҳукумат соҳасидаги ҳамкорлик ютуқлари билан танишди
DUSHANBA. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмонга жорий йилда икки давлат мутахассислари Интернет-ресурслари ягона платформаси ва SmartBridge тизимларининг асосий компонентларини Тожикистон серверларида муваффақиятли жойлаштиргани маълум қилинди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.
Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев ҳамда Тожикистон Инновацион ва рақамли технологиялар агентлиги директори Мирзо Хуршед тожикистонлик мутахассислар махсус ўқув курсидан ўтганини маълум қилди. Айни пайтда Тожикистон давлат органлари учун сайтлар ишлаб чиқиш давом этмоқда, IT-ечимларни интеграциялашуви батафсил ишлаб чиқилмоқда.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмонга давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ва самарадорлигини ошириш учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ҳақида ахборот берилди. Бу икки давлат ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларидан бири бўлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Республикасига давлат ташрифи билан боргани ҳақида ёзган эдик.
Қасим-Жомарт Тоқаевни “Қасри Миллат” саройида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Қозоғистон ва Тожикистон президентлари кичик таркибда музокаралар ўтказди.