20:30, 14 Ноябрь 2022 | GMT +5
Президенти сайлови: Қозоғистонликлар дунёнинг 53 давлатида овоз беришлари мумкин бўлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловларида Қозоғистоннинг хорижий муассасалари ҳузуридаги сайлов участкалари фаолиятини таъминлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Дунёнинг 53 давлатидаги 68 сайлов участкасида 12 мингдан ортиқ қозоғистонлик овоз бериши кутилмоқда»
, — деди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров матбуот анжумани чоғида.
Унинг тушунтиришича, Қозоғистон Республикасининг хорижий муассасаларида овоз бериш сайлов куни, 20 ноябр, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 дан 20:00 гача ўтказилади.
«Хорижда овоз бериш жараёнига ўз вақтида ва тўлиқ тайёргарлик кўриш учун Қозоғистон фуқароларидан энг яқин сайлов участкасига олдиндан боғланиб, сайловчилар рўйхатига киритиш учун маълумотларни тақдим этишларини сўраймиз»
, — дея қўшимча қилди Айбек Смадияров.
Муаллиф: Анеля Қасимова