Президентга Нур-Султанда бўлиб ўтадиган ОҲИЧК саммитига тайёргарлик ҳақида маълумот берилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши котибияти ижрочи директори Қайрат Сарибайни қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар бермоқда.
None

Қасим-Жомарт Тоқаев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш котибиятининг жорий фаолияти ва Қозоғистоннинг 2020-2022 йилларда ушбу ташкилотга раислиги якунлари билан танишди. Суҳбат чоғида 12-13 октябр кунлари пойтахтда бўлиб ўтадиган ОҲИЧКнинг VI саммитига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

«ОҲИЧК Котибияти ижрочи директори Қайрат Сарибай Давлат раҳбарига бўлажак саммитнинг якуний ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш жараёни ҳақида маълумот берди.

Шу билан бирга, Президентга ОҲИЧКни тўлақонли халқаро ташкилотга айлантириш режаси ҳақида маълумот берилди. Бу муҳим вазифани амалга ошириш Қозоғистоннинг стратегик мақсади ҳисобланади.

Учрашув якунида Давлат раҳбари бўлажак саммитни юқори савияда ташкил этиш, Ақорданинг мақсад ва вазифаларини самарали амалга ошириш ғоят муҳим эканини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар