Президентга Қозоғистонда мис эритиш заводи қуриш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди

ХIAN. Кazinform – Давлат раҳбари China Nonferrous Metal Mining компанияси бош директори Чжан Цзиньцзюньни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

Суҳбат чоғида тоғ-металлургия ва хомашёни чуқур қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Хитой компаниясининг KAZ Minerals билан ҳамкорликда Қозоғистонда мис эритиш заводи қуриш лойиҳасини амалга ошириш режаси ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбари бундай йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани мамлакатлар ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик самараси эканини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар