16:38, 30 Июнь 2023 | GMT +5
Президентга «Қорғау» мобил иловасининг ишлаш принципи кўрсатилди
ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбарига «Қорғау» мобил иловасининг ишлаш принципи кўрсатилди, дея хабар беради Каzinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Ушбу илова йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жиддий ҳуқуқбузарларга қарши курашиш учун мўлжалланган.
Атрофдаги «хавфли» ҳайдовчи ҳақидаги хабар дарҳол полиция планшетига тушади. Шундай қилиб, «хавфли гуруҳлар», яъни тез-тез ва қасддан йўл ҳаракати қоидаларини бузадиган ҳайдовчилар билан индивидуал иш олиб борилади.
Ушбу дастур ўз самарадорлигини исботлади. Бугунги кунда у мамлакатнинг 16 та ҳудудида ва айрим моношаҳарларда қўлланилади.