Президент: Туркий дунё ҳақидаги билимларимизни келажак авлодларга етказиш учун уни тизимлаштиришимиз керак
АSTANА.Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев “Олтой – туркийларнинг ота макони. Туркий цивилизациянинг шаклланиш тарихи” II халқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларига табрик йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

- Ҳурматли жамоат!
Барчангизни жуда муҳим мавзу – туркий цивилизация илдизларини ўрганишга бағишланган илмий анжуманнинг очилиши билан чин қалбимдан табриклайман!
Жаҳон цивилизацияси йилномаларида ўзига хос географик-тарихий ҳодиса бўлган Олтой масаласи орқали туркий дунё ҳақида фикр ва маълумот алмашиш учун ўзига хос учрашув маскани сифатида дунёнинг турли давлатларидан етакчи олим ва тадқиқотчиларни бирлаштирган ушбу нуфузли форумга халқаро илмий жамоатчилик ҳозирдан эътибор қаратмоқда. Қадим замонлардан бери бутун туркийларнинг олтин бешиги бўлган Олтой бугунги жаҳон илм-фани чўққиларидан чуқур ўрганиш ва изланишни талаб этади.
Бундай кенг қамровли тадқиқотлар афсонавий Олтой водийсидан етишиб чиққан барча туркий халқларнинг маданий интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли халқаро мулоқотни йўлга қўйиш учун ҳам зарурдир. Бугунги кунда Олтойнинг тўрт томонида Қозоғистон, Россия, Хитой ва Мўғулистон давлатлари жойлашган. Шунинг учун ҳам мен яқинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзиндаги саммитида “ТрансОлтой мулоқоти”ни бошлашни таклиф қилдим.
Бу қадам мамлакатларимиз манфаатларига жавоб берадиган илмий, гуманитар ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Россия жаҳон туркийшунослиги ривожига беқиёс ҳисса қўшмоқда.
Археология, этнология, тилшунослик, нумизматика ва туркий мамлакатлар тарихи билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа соҳаларда бу ўта муҳим илмий йўналишда рус олимларининг илмий-тадқиқот ишлари жаҳон илм-фанининг ютуғи сифатида баҳоланади. Уларнинг меҳнати ҳозирги даврда ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва ўзаро ҳамкорликнинг самарали воситаси сифатида ҳам қадрланади.
Қозоғистонда туркийшуносликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Мамлакатимиз ташаббуси билан 2010 йилда Астана шаҳрида Халқаро Туркий академияси очилган бўлиб, мазкур муассаса туркий тилли ва бошқа мамлакатларнинг таниқли мутахассисларининг илмий салоҳиятини ягона мақсад сари сафарбар этувчи ўзига хос марказга айланди.
Биз Олтой минтақаси давлатлари билан илм-фан ва таълим соҳасида алоқаларимизни кенгайтиришга катта аҳамият берамиз. Қозоғистоннинг нуфузли университетларида махсус кафедра ва институтлар муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Машҳур олимлардан иборат халқаро гуруҳ яқинда нашр этиладиган Қозоғистоннинг академик тарихининг иккинчи жилдига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бу асар туркология соҳасидаги энг сўнгги янгиликларни ҳам ўз ичига олади.
Биз барчамиз бирлашиб, туркий халқлар тарихи ва маданиятини тарғиб қилиш йўлида катта ишларни амалга оширдик. Бироқ, ҳали қилинадиган ишлар кўп. Туркий дунё ҳақидаги билимларимизни келажак авлодларга етказиш учун уни тизимлаштиришимиз керак.
Ўйлайманки, конференцияда самарали муҳокама бўлиб, янги ғояларни илгари суради. Туркий цивилизация кўламини кенгайтириш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни биргаликда ўрганадиган илмий ишларнинг йўналиши белгиланишига ишонаман.
Конференция муваффақиятли ўтсин!
Барчангизга омад тилайман! – дейилади табрик матнида.
Эслатиб этамиз, Давлат раҳбари БАА Ислом ва вақф ишлари бўйича бош бошқармаси раиси Умар Ҳабтур Ал-Дарей билан учрашди.