07:20, 01 Сентябрь 2025 | GMT +5
Президент Тоқаев Словакия раҳбарини Конституция куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Словакия Президентини Конституция куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев Петер Пеллегринига Словакия Конституцияси куни муносабати билан табрик телеграммаси йўллади.
“Президент телеграммада Словакиянинг демократик институтларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт борасида эришган ютуқларини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлар юксак даражада эканини таъкидлаб, улар бундан буён ҳам жадал ривожланиб боришига ишонч билдирди. Қасим-Жомарт Тоқаев Питер Пеллегринига масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва словакия халқига фаровонлик тилади”, — дейилади Ақорда хабарида.