Президент суҳбати: Отаси, урушда ҳалок бўлган амакиси, ЕОИИ ва МДҲ келажаги ҳақида
Суҳбат чоғида Президент Иккинчи Жаҳон урушида жанг қилган отаси ҳақида гапириб берди. «Отамнинг тақдири болалигидан қийин эди. У эрта етим қолди. Болалар уйида, кейин интернат мактабида тарбияланган. Кўп ўтмай уруш бошланди. Уруш унинг учун яна бир жасорат ва чидамлилик синови эди. Уруш пайтида у кўп қийинчиликларни бошдан кечирди. У қўрқув ва азоб-уқубатларни енгиб ўтди. Бироқ, отам, бошқа кўплаб аскарлар сингари, уруш ҳақида, айниқса унинг қаҳрамонлиги ва мукофотлари ҳақида гапиришни ёқтирмасди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев отасини ёдга олар экан.
Қозоғистон Президенти Ржев яқинидаги қонли жангда вафот этган отасининг катта акаси Қасим ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Менинг исмим ҳам Қасим амакимнинг шарафига қўйилган. Отам акасининг ўлимига қаттиқ қайғурарди. Отам уни жуда соғинарди, у барча хатлар ва фотосуратларни сақлаб, умр бўйи дафн қилинган жойи тўғрисида бирон бир маълумот топишга ҳаракат қилди. Баъзида менга отам амакимнинг тирилиб келишини кутаётганга ўхшарди», - дея қўшимча қилди Президент.
Қозоғистоннинг Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссасини изоҳлар экан, Қасим-Жомарт Тоқаев урушнинг дастлабки ойларида Россия, Украина ва Белоруссияда ишғол қилинган ҳудудлардаги барча йирик саноат корхоналари Қозоғистонга кўчирилганини эслади. Шунингдек, у Қозоғистон армияни жиҳозлашда асосий рол ўйнаганини таъкидлади.
Қозоғистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида постсовет ҳудудидаги иқтисодий ва бошқа алоқаларнинг ҳақиқий тарафдори бўлиб қолаверишини таъкидлаган ҳолда, Президент классик интеграция моделига асосланган Евроосиё иқтисодий иттифоқи бошқа давлатлар учун янада жозибадор бўлиб бораётганлигини таъкидлади.