10:35, 25 Октябрь 2025 | GMT +5
Президент Шуғила Умирбекни аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққани билан табриклади
ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шуғила Умирбекни U23 аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққани билан табриклади.
Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
"Бу — тарихий ғалаба. Зеро, мамлакатимиз бундай халқаро мусобақада илк бор олтин медални қўлга киритди. Ўзининг матонати ва меҳнати билан ҳар бир соҳада муваффақиятларга эришаётган ёшларни кўриш қувонарлидир. Шуғилага келгусида ҳам муваффақиятлар тилайман!", - дейилади табрикда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сербиянинг Нови Сад шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Қозоғистон аёллар кураши терма жамоси аъзоси Шуғила Умирбек олтин медални қўлга киритди.