20:55, 22 Ноябрь 2024 | GMT +5
Президент шоир Шўмишбай Сариев ижодига бағишланган концерт дастурини томоша қилди
ASTANА. Kazinform - Давлат раҳбари Франц Кафка номидаги халқаро олтин медаль соҳиби, қозоқ маънавиятининг машҳур намояндаси, атоқли шоир Шўмишбай Сариев ижодига бағишланган кечада бўлди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Концертда қозоқ эстрадаси юлдузлари эстрада-симфоник оркестр жўрлигида шоирнинг «Айналдым сенен, Атамекен-ай», «Сәлем саған, туған ел», «Аяулым», «Домбыра туралы баллада», «Өкінбе сен», «Өмір-өзен», «Сағындым сағым жылдар», «Дос керек», «Сарыарқа» ва бошқа машҳур қўшиқлар янгради.
Бундан олдин Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига уй-жой сиёсатини ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.