17:47, 25 Март 2022 | GMT +5
Президент Миллий банк раисига қатор топшириқлар берди
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматовни қабул қилди, дея хабар бермоқда Ақорда.

Президентга Миллий банк томонидан 2022 йилнинг 1 чорагида амалга оширилаётган пул-кредит сиёсатининг дастлабки якунлари, шунингдек, молиявий ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.
Президентга ташқи ва ички бозорлардаги вазият ҳақида маълумот берилди. Ғалимжан Пирматов валюта бозоридаги тенденциялар, Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари ва Миллий жамғарма маблағлари ҳолати ҳақида гапириб берди.
Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевга инфляция даражаси, банк тизимидаги депозитлар таркибидаги ўзгаришлар, пенсия активлари ҳолати ва тўлов тизимининг ривожланиши ҳақида маълумот берилди.
Йиғилиш якунида Президент қатор аниқ топшириқлар берди.