16:27, 04 Март 2024 | GMT +5
Президент Манғистау вилояти ҳокимини қабул қилди
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарига вилоятни ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Вилоятда асосий иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ижобий динамика кузатилмоқда.
“Президентга вилоят аҳолиси фаровонлигини оширишга қаратилган режа тақдим этилди. У қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади. Вилоятнинг транспорт-логистика салоҳиятидан фойдаланиш, туризм соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда”, - дейилади хабарда.
Учрашув якунида Давлат раҳбари томонидан бир қатор аниқ топшириқлар берилди.