17:42, 12 Декабрь 2022 | GMT +5
Президент Қозоғистоннинг Грузиядаги Элчисига бир қатор вазифаларни юклади
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистоннинг Грузиядаги Элчиси этиб тайинланган Малик Мирзалинни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform БОРТ №1 Теlegram- каналига таяниб.

Мулоқот чоғида Президент Грузия билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Малик Мирзалинга икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-логистика алоқаларини тиклаш бўйича қатор аниқ вазифаларни юклади.
Сурат: t.mе/bort_01