Президент қозоғистонликларни Янги йил билан табриклади

None
ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Янги йил билан табриклади. Кazinform Ақордага таяниб, Президент нутқининг тўлиқ матнини тақдим этади.

***

Муҳтарам ватандошлар!

Мана, биз яхлит бир мамлакат бўлиб, Янги йилни қарши олдик. Ҳаммамиз буни интиқлик билан кутамиз. Айни дамда байрамона кайфиятда бир-биримизга яхши тилаклар тилаймиз. Биз келажакка ишонч билан қараймиз ва режа тузамиз. Миллионлаб фуқароларимиз каби мен ҳам Янги йил ёрлақасин деб умид қиламан. Ўтган йил мамлакатимиз учун осон бўлмади, мураккаб бўлди. Январ ойида биз мустақиллик тарихида катта синовга дуч келдик. Лекин халқимизнинг бузилмас бирлиги туфайли биз бу таҳдидни қайтардик. Биз ватанимизни сақлаб қолдик. Бутун тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, халқимиз кўплаб синовларда тобланган. Биз ҳам қийинчиликларни ортда қолдириб, олдинга қатъий қадам ташладик.

Умуман олганда, жорий йил Қозоғистон учун бурилиш йили бўлди. Биз давлатчилигимизни мустаҳкамладик, янгиланиш ва тикланиш йўлига тушдик. Биз умумхалқ референдумини ўтказдик ва амалда янги Конституциямизни қабул қилдик. Унда ҳақиқий адолат руҳи ўз аксини топди. Энди Президент фақат бир марта 7 йиллик муддатга сайланади. Биз Парламент тизимини ислоҳ қилишга киришдик. Халқимиз кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Сайлов тизимига янги қоидалар киритилди. Президент сайлови очиқ ва адолатли ўтди. Буларнинг барчаси мамлакат сиёсий тизимини модернизация қилди. Биз маъмурий-ҳудудий ислоҳот ўтказдик. Абай, Улитау ва Жетису вилоятлари ташкил этилди. Миллий қурултойнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Биз энг долзарб муаммоларни кенг кўламли мулоқот орқали ҳал қилишга қарор қилдик. «Республика куни»га умумхалқ байрами мақоми берилди.

Бу йил мамлакатимиз учун омадли келди. 400 000 га яқин чақалоқ дунёга келди ва кўплаб оилалар бахтга тўлди. Болалар йилида «Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси» ташаббусини бошлаб юбордик. Бу ёш авлоднинг порлоқ келажаги учун жуда муҳим қадамдир. Деҳқонларимиз 23 миллион тонна ғалла йиғиб олди. 5 миллион гектар бўш турган ер давлатга қайтарилди. Бир қанча йирик ишлаб чиқаришлар ишга туширилди. Минглаб янги иш ўринлари яратилди. «Қозоғистон халқига» жамғармаси ташкил этилиб, унинг ёрдамида кўплаб фуқароларга реал ёрдам кўрсатилмоқда. Спортчиларимиз жаҳон мусобақаларида кўк байроғимизни ҳилпиратди. Мураккаб геосиёсий вазиятда биз Қозоғистоннинг халқаро обрўсини оширдик, қатор гигант давлатларнинг ишончли ҳамкорига айландик. Шундай қилиб, Йўлбарс йили янги давр ва улкан ўзгаришларнинг бошланиши бўлди.

Дорогие соотечественники!

Уходящий 2022 год войдет в историю как год Преодоления. Наша страна выдержала неимоверные испытания. Перед лицом трудностей казахстанцы сплотились во имя нашего общего светлого будущего, мы стали еще сильнее. Никакие вызовы не помешали нам продолжить кардинальные реформы. Был заложен прочный фундамент Справедливого Казахстана.

Последовательно осуществляются политические преобразования. Конституционный референдум и президентские выборы положили начало перезагрузке ключевых институтов власти. В следующем году состоятся выборы депутатов Сената, Мажилиса и маслихатов всех уровней. Граждане будут напрямую выбирать акимов районов.

Уверен, это приведет к формированию новых демократических традиций, повышению политической культуры в стране. Достигнут серьезный прогресс в деле защиты прав человека. Начат непростой процесс демонополизации и структурной перестройки нашей экономики. Мы не остановимся на этом.

В новом году мы продолжим строить качественные дороги, возводить доступное жилье, современные школы и больницы. Власть будет создавать благоприятные условия для развития предпринимательства.

Первостепенными задачами Правительства остаются обуздание инфляции и повышение реальных доходов граждан, налаживание производств.

Моим первым Указом после переизбрания дан старт комплексной работе по возрождению аула, развитию сельских территорий. Мы будем всячески поддерживать людей, преданных своему делу, настоящих профессионалов и патриотов Родины.

Герои нашего народа – это труженики предприятий и полей, ученые и деятели культуры, военные и сотрудники правоохранительной системы, инженеры и строители, предприниматели и спортсмены, меценаты и волонтеры, журналисты и сотрудники медиасферы, и конечно же учителя, воспитатели, врачи, все медицинские и социальные работники.

Азиз дўстлар!

Кириб келаётган Янги йилдан умидларимиз катта. Барчангизга маълумки, дунёда вазият жуда мураккаб. Шунга қарамай, келгуси йил мамлакатимиз учун самарали йил бўлишига ишонамиз. Олдимизда жуда кўп ишлар турибди, кўплаб режаларимизни амалга оширишимиз керак. Асосий мақсад – давлатимизни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини ошириш. Мен Президент сифатида ана шу мақсадларга эришиш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан. Келгуси йилда миллат руҳини юксалтирувчи муҳим воқеалар содир бўлади. Янги йилда бир мамлакат, бир халқ бўлиб, биргаликда меҳнат қиламиз, янги ютуқларга эришамиз. Мен бунга тўлиқ ишонаман.

Несмотря на все трудности уходящего года, мы всё же с оптимизмом смотрим в будущее. Надеемся, грядущий 2023 год будет годом возможностей и новых свершений.

Путь будет непростым. Но нам нужно идти вперед к достижению поставленных целей, отбросив все сомнения и опасения. Дорогу осилит идущий.

«Яхшилик бор жойда камчилик бўлмайди», дейди халқимиз. Янги йилда ҳаммамиз яхшиликка интилайлик. Бир-биримизга меҳрибон ва эътиборли бўлайлик. Энг муҳими, астойдил меҳнат қилиш, юртимизни биргаликда ривожлантириш.

Янги йил халқимиз учун баракали йил бўлсин!

Ҳар бир хонадон бахт ва қувончга тўлсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайман!

Янги йилингиз билан, азизлар!


Сўнгги хабарлар
telegram