Президент қозоғистонликларни Оила куни билан табриклади

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Оила куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Касым-Жомарт Токаев
Фото: Акорда

“Барчангизни Оила куни билан чин қалбимдан табриклайман! Бу - халқимизни меҳр-оқибат ва ғамхўрлик, ўзаро ёрдам ва фуқаролик масъулияти каби мустаҳкам қадриятлар доирасида бирлаштирадиган ажойиб байрамдир.  Оила - халқимиз учун муқаддас тушунчадир. Ҳар бир инсон, энг аввало, ўз қадрдон хонадонида чинакам фуқарога хос бўлган эзгу фазилатларни ўзига ибрат, сингдирувчи шахс сифатида шаклланади. Оилада олинган тарбия туфайли юртимизда ватанпарвар, меҳнатсевар, билимли, маданиятли авлод вояга етмоқда. Бинобарин, биз халқимиз анъаналари ва замонавий дунёга илғор қарашларини ўзида мужассам этган оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама тарғиб этишимиз керак. Ёруғ ҳаёт бахш этган ота-оналаримизга катта ҳурмат билан муносабатда бўлиш муқаддас бурчимиздир.  Айниқса, ҳар бир хонадонни ўз қўли, кўнгли билан нурафшон қилган онахонларнинг ўрни алоҳида. «Ана — Жер-Ана» - инсоният цивилизациясининг ўзаги. Биз аждодларимизнинг машаққатли меҳнати, жасорати олдида таъзим қилишимиз, эъзозлашимиз керак. Ҳар бир оилада аҳиллик бўлса, юртимиз жадал ривожланади. Бу Адолатли ва Кучли Қозоғистон давлатини қуришнинг жуда муҳим шартидир. Шу боис давлат оилавий қадриятларни кенг тарғиб этиб, оналар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга катта аҳамият беради. Ҳар бир оила фаровонликка тўлсин! Барча юртдошларимизга сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилайман”, — дейилади Президент табригида.

Сўнгги хабарлар