Президент Қозоғистонда сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича кенгаш тузишни топширди

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қозоғистонда сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича ўз қарашлари билан ўртоқлашди ва мамлакатнинг IT-соҳасида улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Тоқаев елімізде жасанды интеллект саласын дамытуға қатысты ойымен бөлісті
Фото: Ақорда

“Билим ва инновацияларга асосланган иқтисодиётни қуриш керак. Технологик ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлат бўлиш учун, биринчи навбатда, инсон капитали, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ҳозирги кунда бусиз бўлмайди. Чунки ҳозир бутун дунё рақамли дунёда яшамоқда дейиш мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, сунъий интеллект технологиясининг самарадорлиги йил сайин ошиб боради. Шунинг учун олдимизда Қозоғистонни Евроосиёдаги энг йирик рақамли марказга айлантириш бўйича улкан вазифалар турибди. Рақамли ривожланиш масалаларига янгича қараш керак”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент
Фото: Ақорда

 

Президент ўз Мурожаатномасида Сунъий интеллект миллий марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурганини эслади. У ушбу ғояни тўлдириш ва Марказни минтақада сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича асосий институтга айлантиришни таклиф қилди.

“AlemAI халқаро маркази AI-ҳаракатининг эпицентри ва Қозоғистоннинг рақамли трансформацияси рамзига айланиши керак. Ушбу платформа мамлакатимизнинг энг яхши ақл-идрокларини бирлаштиради ва бутун дунёдан истеъдодларни жалб этади. Унда тадқиқот ва ишланмалар лабораториялари, дастурлаш мактаби ва халқаро технология компаниялари офислари жойлашади. Astana Hub ва AlemAI халқаро ҳамкорларни жалб этувчи, илмий тадқиқотларни рағбатлантирадиган ва иқтисодиёт, таълим ва ижтимоий соҳанинг барча муҳим тармоқлари учун ечимлар яратадиган ҳақиқий инновацион заводга айланиши керак”, - деди Давлат раҳбари.

Мемлекет басшысы Жасанды интеллектті дамыту жөніндегі кеңес құруды тапсырды   https://kaz.inform.kz/news/memleket-basshisi-elmzde-zhasandi-intellekt-salasin-damituga-katisti-oyimen-bolst-28b7c6/
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев институционал муҳитни шакллантиришни давом эттиришни муҳим деб ҳисоблайди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, унинг топшириғига кўра Ҳукумат 2024–2029 йилларда сунъий интеллектни ривожлантириш концепциясини қабул қилган. 

“Етакчи халқаро экспертларни жалб этган ҳолда Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича кенгаш тузишни топшираман. Бу бизнинг институционал муҳитимиз энг яхши жаҳон стандартлари билан ҳамоҳанг бўлишини таъминлайди. Билишимча, “Сунъий интеллект тўғрисида”ги қонун лойиҳаси — Парламент аъолари ташаббуси. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ишига диққат билан қараш керак. Нейро тармоқлар нафақат катта истиқболларни очади, балки жиддий хавф ва таҳдидларни ҳам ўз зиммасига олади. Мисол учун, ҳозирда ёлғон маълумотларни тарқатиш ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш учун юқори сифатли фейклар фаол равишда яратиляпти. Сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш тамойилларини, ахлоқий жиҳатларини қонунчилик билан таъминлаш, шунингдек, уни ишлаб чиқиш ва қўллашда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш зарур”, — деди Президент.

Мемлекет басшысы Жасанды интеллектті дамыту жөніндегі кеңес құруды тапсырды
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари саноат инфратузилмасини ривожлантиришга тўхталди. Унинг фикрича, СИ технологиялари замонавий ҳисоблаш қувватини талаб этади.

“Бугунги кунда жаҳон бозорида ҳисоблаш ресурсларининг кескин танқислиги кузатилмоқда, бу эса яқин келажакда янада ортиб боради. Ҳукуматга маълумотлар марказларини қуриш учун йирик халқаро компанияларни жалб этиш, шунингдек, киберхавфсизликнинг глобал стандартларини жорий этиш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишни топшираман”, — дея топшириқ берди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар