14:57, 02 Июль 2023 | GMT +5
Президент Қозоғистон халқини Миллий Дўмбира куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Миллий Дўмбира куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform.

«Барчангизни Миллий Дўмбира куни билан табриклайман!
Қадимдан келган бу асбоб халқимиз табиати, урф-одатлари, маданиятини очиб беради. Дўмбира халқ руҳи ва шон-шуҳратини юксалтирувчи бебаҳо бойлигимиз, миллий тимсолимизга айланди. Биз уни ҳар томонлама улуғлаймиз», - деб ёзди Давлат раҳбари Twitterдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 2 июль Қозоғистонда Миллий дўмбира куни нишонланади.