Президент Қозоғистон халқини Меҳнат куни билан табриклади

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Меҳнат куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform.

Президент
Фото: Ақорда

“Азиз ватандошлар!

Сизларни Меҳнат куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу - ўзининг бунёдкорлик ишлари билан мамлакатимиз барқарор тараққиётига ҳисса қўшаётган меҳнаткаш инсонларни улуғлашга бағишланган муҳим байрамдир. Улар ўз она юртининг ёруғ келажаги йўлида ҳар куни тинмай меҳнат қилиб, ватанпарварликнинг энг яхши намунасини кўрсатмоқда.

Меҳнат, ишбилармонлик, масъулият, билим олиш, яхшидан ўрганиш, ёмондан жирканиш, “ҳалол фуқаро”га хос фазилат – барчаси чинакам меҳнаткаш қалбида мужассам. Шундай экан, ўз ишига моҳир кишилар ҳамиша халқ кўз ўнгида бўлиши керак. Ёшларимиз эса уларга қарашлари керак.

Халқимиз “Меҳнат – инсон кўрки, одам – замон кўрки” деб бежиз айтмаган. Дарҳақиқат, ҳалол меҳнат барча муваффақиятларнинг бошланиши, муваффақият калитидир. Давлат ана шу асосий тамойил ҳамма жойда ҳукмрон бўлиши учун ҳамма нарсани қилади.

Одил Қозоғистонни фақат меҳнатсевар ва ҳалол фуқароларгина яратишига қатъий ишонаман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!”, - деди Давлат раҳбари табрикномасида.

Сўнгги хабарлар