08:32, 19 Октябрь 2025 | GMT +5
Президент “Қозоғистон бариси – 2025” турнири ғолибини табриклади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари “Қозоғистон бариси – 2025” турнири ғолибини табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Марат Байкамуровни қозоқ кураши бўйича “Қозоғистон бариси – 2025” турниридаги ёрқин ғалабаси билан табриклайман! У юксак спорт маҳоратини намойиш этиб, мухлисларни хушнуд этди. Давлат қозоқ курашини ривожлантиришни келгусида ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади”, — дейилади табрик матнида.
Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида қозоқ кураши бўйича “Қозоғистон Бариси – 2025” турнири ғолиби аниқланган эди.