Президент "Қазатомсаноат" МАК" АЖ" бошқаруви раиси Мейиржан Юсуповни қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев компаниянинг 2024 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти тўғрисида ҳисобот олди.
Мейиржан Юсуповнинг айтишича, йил бошидан буён уран қазиб олиш ҳажми қарийб 11 минг тоннага, маҳсулот сотиш кўрсаткичи эса қарийб 8 минг тоннага етган.
Давлат раҳбарига мамлакат минерал-хомашё базасини мустаҳкамлаш ва тўлдириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, миллий компаниянинг геология-қидирув активлари портфелини янада кенгайтириш режаси ҳақида сўзлаб берилди.
“Қазатомсаноат” компанияси раҳбарининг айтишича, муассаса ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш учун 3,5 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратган. Бу борада сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларга ҳам ёрдам берилди.
Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев геология-қидирув ва ресурс базасини тўлдириш муҳимлигини таъкидлади ва бу борадаги ишларни давом эттириш бўйича топшириқ берди.