Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Францияга ташрифи якунланди
PARIS. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Францияга давлат ташрифи якунланди, дея хабар беради Ақорда.
Орли аэропортида Қозоғистон Президентининг расмий жўнаб кетиш маросими бўлиб ўтди.
Аэропортда Фахрий қоровул саф тортди ва ҳар икки давлат мадҳиялари янгради.
Давлат раҳбарини Франция Қуролли Кучлари вазири Себастьян Лекорню ва бошқа расмий шахсларкузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Франция Республикасига давлат ташрифи билан боргани ҳақида ёзган эдик.
Бундан ташқари, Kazinform мухбири Қозоғистон ва Франция ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланишини ҳар томонлама ёритди.
Елисей саройида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қозоғистон ва Франция президентлари қўшма декларация қабул қилишди.