Қозоғистон ва Франция Президентлари Қўшма декларация қабул қилдилар
PARIS. Кazinform – Матбуот учун брифингдан сўнг Қозоғистон ва Франция Президентлари стратегик шерикликни янада жонлантиришга қаратилган Қўшма декларацияни қабул қилдилар.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида реадмиссия тўғрисидаги битим;
2. Энг муҳим материаллар ва ресурслар бўйича Қозоғистон ва Франциянинг стратегик ҳамкорлигининг йўл харитаси;
3. “Самруқ-Қазна” миллий фаровонлик жамғармаси” акциядорлик жамияти ва Société Generale S.A. компания ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома;
4. “Қозоғистон темир йўли” миллий компанияси” акциядорлик жамияти ва «Alstom Transport SA» компанияси ўртасида 6 осьли электровозлар бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
5. А.Х. Марғулан номидаги Археология институти ва Миллий профилактик археологик тадқиқотлар институти (INRAP) ўртасида археология соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Парижга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат делегациялари аъзолари 36 та ҳужжат имзолади. Улар таркибига жами 2,2 миллиард долларлик 1 та ҳукуматлараро, 21 та идоралараро ва 14 та тижорат ҳужжатлари киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Франция Республикасига давлат ташрифи билан боргани ҳақида ёзган эдик.
Бундан ташқари, Kazinform мухбири Қозоғистон ва Франция ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланишини ҳар томонлама ёритди.
Елисей саройида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.