Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди

DOHA. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Давлати Бош вазири – Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Тани билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Давлати Бош вазирига меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга, у Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги муносабатларни юксак қадрлашини таъкидлаб, бугун эришилган келишувлар ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди
Фото: Ақорда матбуот хизмати

 

“Ушбу ташрифни уюштиришда иштирок этганингиз учун Сизга самимий миннатдорлик билдираман. Сафар ҳақиқатан ҳам муваффақиятли бўлди. Ўзаро муносабатларимизга янги суръат бахш этадиган бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Қатар Амири Жаноби олийларига айтганимдек, биз ўзаро муносабатларни икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик даражасига кўтардик. Мен буни катта муваффақият деб биламан. Шундай натижага эришганимиздан хурсандман. Лекин биз бу билан чекланиб қолмай, олдинга қадам ташлашимиз ва ўзаро ҳамкорликнинг янги имкониятларини кўриб чиқишимиз керак”, — деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев фикрича, иқтисодий алоқалар биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг асосий таянчига айланиши лозим. Қатар Бош вазири Қозоғистон Президентига ташрифи учун миннатдорчилик билдириб, сўнгги йилларда давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сезиларли даражада яхшиланганини таъкидлади.

Қатар
Фото: Ақорда матбуот хизмати

 

“Биз сўнгги йилларда мисли кўрилмаган ва сезиларли ютуқларга эришдик. Айтганингиздек, бу ўз-ўзидан содир бўлгани йўқ. Бундан ҳам катта ютуқларга эришиш учун ишлашни давом эттириш керак. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилганидан жуда хурсандман. Биз иккала давлат ҳам катта салоҳиятга эга эканлигига ишонамиз”, — деди Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Тани.

Қозоғистон Президенти ҳар икки давлат ҳукуматларини товар айирбошлаш суръатини ошириш учун аниқ иқтисодий масалаларга эътибор қаратишга чақирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев “Ўрта йўлак” деб номланувчи Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг ривожланишига катта умид боғлашини таъкидлади. Шунингдек, у Кўрфаз минтақасининг катта бозорига кенг йўл очиш ва янги транзит йўналишларини кўриб чиқишга эътибор қаратишини айтди. Давлат раҳбари Қатар компанияларини Қозоғистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга таклиф қилди.

Шу билан бирга, музокаралар чоғида қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш, энергетика соҳаларига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар