09:50, 25 Май 2025 | GMT +5
Президент Иордания Қиролига табрик телеграммаси йўллади
Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Абдулла II бин ал-Ҳусайн ва Иордания халқини миллий байрам – Мустақиллик куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Иордания ўртасидаги конструктив ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Табрик телеграммасида Қиролнинг икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ҳам юксак баҳоланган.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қирол Абдулла II бин ал-Ҳусайнга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, Иордания халқига эса фаровонлик ва қут-барака тилади.