Президент Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Астана шаҳри бўйича вакилини қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Астана шаҳридаги вакили Баян Жалмағамбетовани қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Учрашувда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жумладан, имконияти чекланган шахслар учун қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Баян Жалмағамбетова бу борада Давлат раҳбарига қатор таклифларни тақдим этди.

Президент 2023 йил декабрь ойида махсус Фармон билан Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланганини таъкидлаб, ушбу ҳужжатнинг самарали ҳаётга татбиқ этилишида омбудсман ва унинг вакиллари муҳим ўрин тутаётганига эътибор қаратди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Баян Жалмағамбетовага фуқаролик фаоллиги учун миннатдорчилик билдириб, бошқа вилоятлар ҳам пойтахтдан йўл-йўриқ олишини ва шу боис у бу борада алоҳида масъулият юкланишини таъкидлади.

Президент имконияти чекланган шахсларнинг муаммоларини ҳал этишда ҳокимлик ва вазирликлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, нодавлат ташкилотларни ягона ишга сафарбар этиш муҳимлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар