Президент фавқулодда вазият режимини таъминлаш давлат комиссияси фаолияти билан танишди
Бош вазир, Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси раиси Асқар Мамин Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга комиссиянинг иши ва мамлакатда коронавирус эпидемияси тарқалишига қарши қабул қилинган қарорлар тўғрисида маълумот берди.
Давлат комиссияси раиси Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида карантин жорий этилаётгани, хўжалик юритувчи субектларни қўллаб-қувватлаш чоралари, ҳудудларнинг коронавирус инфекцияси пайдо бўлишига тайёрлиги тўғрисида гапириб берди.
Қозоғистон Президенти комиссия аъзоларининг мунтазам ишлаши ва минтақалар раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Давлат раҳбари солиқ-бюджет сиёсатини самарали амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Бу борада Ҳукумат ва Миллий банкнинг мувофиқлаштирилган саъи-ҳаракатлари жуда муҳимдир.