Президент: Дўмбира – миллатнинг ўзлиги, халқ хазинаси
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари яқинлашиб келаётган Миллий дўмбира куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

– Дўмбира – миллатнинг ўзлиги, халқ хазинаси. "Қозоқ — асл қозоқ эмас, асл қозоқ - дўмбира". Айниқса, ёш авлод дўмбирага қизиқади. Ёшлар она маданиятимизни чуқур англаб, урф-одат ва анъаналаримизни ҳурмат қилмоқда. Бу — жуда яхши тенденция. Зеро, аждодларимиздан қолган маданий меросни асраб-авайлаш чинакам ватанпарварликнинг намунасидир. Ватанга муҳаббат —давлатчилигимизнинг асоси. Қозоғистон ёшлари буни яхши тушуниб, қўллаб-қувватлаётганидан миннатдорман. Давлат маънавият соҳасини ҳар томонлама ривожлантиришда давом этади. Анъанавий санъат усталари Қайрат Байбосинов “Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони”, Айгул Улкенбаева, Айгул Қосанова “Қозоғистон халқ артисти” унвонлари билан тақдирланди. Муқаддас дўмбира шон-шуҳратини бутун дунёга таратаётган фуқаролардан миннатдорман, — деб ёзади Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Х саҳифасида.

Миллий дўмбира куни июль ойининг биринчи якшанбасида нишонланади.