Президент Чингизхон миллий музейига ташриф буюрди
ULAN-BATOR. Кazinform - Қозоғистон Президенти Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Улан-Батор шаҳридаги Чингизхон миллий музейига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда.

2019 йилда очилган музей коллекциясида 10 000 дан ортиқ ноёб экспонатлар мавжуд. Экспозициянинг асосий қисми буюк саркарда ва қаҳрамон Чингизхонга бағишланган. Бундан ташқари, кўргазмада Мўғулистон давлатининг ташкил топишининг Хун давридан ХХ асргача бўлган бутун даврини ўз ичига олган артефактлар намойиш этилмоқда.
Музейнинг яна бир муҳим вазифаси – Евроосиё халқларининг кўчманчи цивилизацияси ва маданий меросини ўрганиш ва уни ҳар томонлама улуғлашдан иборат.
Давлат раҳбари музейга ташриф буюриб, фахрий меҳмонлар китобига: “Чингизхон миллий музейи буюк шахс ва бутун давлатнинг шажарасидир. Маънавият маркази юрт фаровонлигига хизмат қилсин. Яшасин мўғул халқи!” – дея дастхат қолдирди.


Эслатиб ўтамиз, 28-29 октябрь кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлади.
Давлат раҳбари Президент Ухнаагийн Хурэлсух билан музокаралар ўтказади. Шунингдек, у Мўғулистон Буюк Давлат Хурали Раиси Дашзэгвийн Амарбаясгалан ва Бош вазир Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ билан учрашади. Минг йиллик тарихга эга икки халқ ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда турли соҳаларда яхши даражада. Икки давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилиниб, қатор музокаралар олиб борилиши мумкинлиги айтилди.
Бундан ташқари, Қозоғистон ва Мўғулистон ўртасидаги узоқ муддатли муносабатлар ҳақида Кazinform мухбирининг материалида ўқишингиз мумкин.