Президент БАА Мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Муҳаммад бин Муборак Фадел Ал-Мазруийни қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари БАА Мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Муҳаммад бин Муборак Фадел Ал-Мазруийни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Учрашувда икки давлат ўртасида хавфсизлик ва ҳарбий таълим соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари Амирликлар мудофаа саноати соҳасида эришаётган ютуқларга алоҳида тўхталиб, илғор технологиялар ва инновациялар бўйича тажриба алмашиш имкониятларига ҳам эътибор қаратди.
Президент Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаб, икки томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.
Мудофаа вазири Давлат раҳбарига БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бош вазир ва Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Ол Мактумнинг саломларини етказди.
Шунингдек, ушбу ташриф ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга янги туртки беришига ишонч билдирди.