Президент Австралия Бош вазирига ҳамдардлик телеграммасини йўллади

ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Сиднейда Ҳанука байрами пайтида содир бўлган фожиали воқеа муносабати билан Австралия Бош вазири Энтони Албанизга ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Ақорда
Фото: Ағибай Аяпбергенов/ Kazinform

— Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади, — дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу жирканч жиноятни қаттиқ қоралади ва мамлакат номидан Австралия халқига ушбу оғир дамларда сабр-тоқатли бўлишни тилаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Японияга расмий ташриф билан боради.

Сўнгги хабарлар