Президент «Атамекен» МТП президиуми раисини қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Президент «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси Раимбек Баталовни қабул қилди, дея хабар беради Каzinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбарига палатанинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш усулларини такомиллаштириш, маҳаллий тадбиркорлик муаммоларини ҳал этиш борасидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Раимбек Баталов кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича ягона комплекс дастур ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, дастурда ички сармояни рағбатлантириш учун ўрта бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши керак.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев стратегик қарорларни қабул қилишда бизнес позициясини ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлади.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram