12:15, 01 Июль 2025 | GMT +5
Президент Антикорнинг собиқ раисига миннатдорчилик билдирди
ASTANA. Kazinform — ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Антикорнинг собиқ раиси Асхат Жумағалига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси – Матбуот котиби Руслан Желдибай ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

– Давлат раҳбари Коррупцияга қарши кураш агентлигининг собиқ раиси Асхат Жумағалига фаол ва самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги (Коррупцияга қарши кураш хизмати) Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси таркибига киритиш йўли билан қайта ташкил этилади.