Президент Алия Молдағулованинг мемориал ёдгорлик мажмуасига гул қўйди
ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Совет Иттифоқи Қаҳрамони Алия Молдагулованинг мемориал ёдгорлик мажмуасига гул қўйиб, унинг хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Бу йил жасур қозоқ қизи таваллудининг 100 йиллиги нишонланади.

Давлат раҳбари Ақтўбе вилоятига ташрифи чоғида Алия Молдағулова ҳайкали ёнида маҳаллий аҳоли билан ҳам учрашди.

– Алия Молдағулова - халқимизнинг жасур қизи. Бугун мен унинг 100 йиллигини нишонлаш учун махсус келдим. Бу, биринчи навбатда, менинг фуқаролик бурчим. Мен ҳурматимни билдиргани келдим. Барчангизга катта раҳмат. Биз Алия номини халқимиз орасида ва хорижда кенг миқёсда улуғлашимиз керак. У — бизнинг фахримиз. Шу боис унинг номи хотирамизда абадий қолади, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент бугунги ўзгарувчан замонда ҳамжиҳатлик ва аҳилликни сақлаш муҳимлигига ҳам эътибор қаратди.
Президентнинг Ақтўбе вилоятига ташрифи ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
