15:00, 13 Январь 2026 | GMT +5
Президент АҚШ билан музокаралар бўйича вакилини тайинлади
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбарининг фармони билан Қозоғистон Республикининг Женевадаги (Швейцария) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий вакили Ержан Хозеули Қазиханга Қозоғистон Республикаси Президентининг Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича музокаралардаги Вакили вазифаси юклатилди.
Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.