15:25, 22 Октябрь 2022 | GMT +5
Президент: Адолатли Қозоғистон иқтисодиётида фаворитизмга йўл қўйилмайди
ASTANA. Kazinform - Адолатли Қозоғистон иқтисодиётида фаворитизмга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда давлат унвонлари ва мукофотларини топшириш тантанали маросимида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, деб хабар беради Kazinform.
«Адолатли Қозоғистон иқтисодиётида фаворитизмга ўрин бўлмайди. Бизнинг иқтисодий сиёсатимиз давлатнинг узоқ муддатли манфаатлари йўлида реал мақсадларга эришишга қаратилган бўлади. Унинг мазмун-моҳияти иқтисодий ўсишнинг мавҳум рақамларига интилишда эмас, балки фуқароларнинг ўзини ўзи англаши учун кенг имкониятлар ва тенг шароитлар яратиш, барча ватандошлар ҳаёт сифатини изчил яхшилашдадир. Амалда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқ-тартибот тизимини ислоҳ қилишни давом эттирамиз. Қонун ва тартиб фуқароларнинг давлатга ишончини оширишнинг асосий омилига айланади. Одамлар бизнинг асосий бойлигимиз, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг асосий двигателидир. Шу боис биз инсон салоҳиятига стратегик сармояларни кўпайтирамиз, ёшларимиз ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Пировардида биз бутун қадриятлар тизимини қайта тиклашимиз ва миллатнинг янги сифатини шакллантиришимиз керак»
, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.