16:50, 05 Сентябрь 2025 | GMT +5
Президент 8 сентябрь куни Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилади
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 8 сентябрь куни Парламент палаталарининг қўшма йиғилишида Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилади.Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
— Йиғилишда Сенат ва Мажилис депутатлари, марказий давлат органлари раҳбарлари, Миллий қурултой аъзолари, жамаотчилик вакиллари, меҳнаткашлар иштирок этади. Давлат раҳбарининг Мурожаатномаси соат 11:00 дан бошлаб миллий телеканаллар, шунингдек, Ақорданинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жонли эфирда намойиш этилади, — дейилади хабарда.