Президент: 2025 йилни “Ишчи касблари йили” деб эълон қиламан

Рабочие Жұмысшылар промышленность өнеркәсіп
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Ўз касбига ҳалол ва масъулият билан муносабатда бўлган инсон ҳар доим муносиб савобини олади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилиш чоғида айтиб ўтди.

“Касбий таълимни ислоҳ қилиш айниқса долзарб масаладир. Бу иқтисодий ўсишни таъминлаш ва инвестиция жозибадорлигини ошириш учун жуда зарур қадамдир. 2025 йилни “Ишчи касблари йили” деб эълон қиламан. Бу даврда техник ва касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш зарур. Шунингдек, биз меҳнаткаш касбларни улуғлаш орқали жамиятда меҳнаткаш ва ҳақиқий мутахассис бўлиш ғоясини илгари сурамиз”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари ҳалол ва машаққатли меҳнат эвазига муваффақиятга эришган инсонлар ҳамиша эъзозда бўлиши кераклигини таъкидлади.

“Бу биз таклиф қилаётган “Ҳалол фуқаро – ҳалол меҳнат – ҳалол даромад” тамойилига тўлиқ мос келади. Бир сўз билан айтганда, меҳнатсеварлик, профессионаллик каби фазилатлар жамиятимизда юксак қадрланиши керак. Ўз касбини пухта эгаллаган мутахассислар миллат сифатини оширади. Шунинг учун биз меҳнаткашнинг мавқеини кўтармоқдамиз. Бу йўналишдаги ишлар тўхтамайди, давом этади.

Ишда айб йўқ, ҳар қандай иш қимматлидир. Энг муҳими, ҳар бир киши масъулиятни чуқур ҳис қилиши, ўз бурчини сифатли бажариши керак. Шундагина мамлакатимиз тараққиёт йўлига киради. Халқимизда “Ишнинг кўзини топган – бойлик топади” деган нақл бор. Ўз касбига ҳалол, масъулият билан муносабатда бўлган киши ҳар доим ўз ҳақини олади. Бу тушунчани жамоатчилик онгига сингдириш зарур. Фуқароларга фахрий унвонлар беришдан асосий мақсадимиз ҳам шу. Бунгача ўқитувчилар, шифокорлар, маданият арбобларига шундай унвонлар берилган. Бу жуда яхши ташаббус, унинг қамровини кенгайтириш керак”, – деди Президент.

Таъкидлаш жоизки, янги ўқув йилида мамлакат коллежларида халқ таълимига буюртмалар ҳажми 145 минг ўринга кўтарилди. Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу ўтган йилга нисбатан 12 минг ўринга кўпдир.

Сўнгги хабарлар
telegram