Пойтахтда АСТАНА КЛУБИ-2021 йиғилиши бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанда «Астана клуби»нинг олтинчи йиғилиши бошланди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Астана клуби муҳокама майдонида «Мустақилликнинг 30 йиллиги: Назарбоев стратегияси ва Қозоғистон ва Марказий Осиё келажаги» сессияси бўлиб ўтади. Сессияда мамлакатимиз тараққиётидаги 30 йиллик тажриба, шунингдек, Биринчи Президентнинг ички ва ташқи сиёсатини шакллантиришдаги роли ҳар томонлама баҳоланади. Шунингдек, янги геосиёсий шароитларда минтақани ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Олтинчи «Астана клуби» глобал етакчилар альянсининг «Ярим тун бошланди: Ядровий мулоқот бўйича ҳаракат вақти келди» мавзусидаги йиғилишида ядровий хавфсизлик масалаларини ёритади. Йиғилиш иштирокчилари глобал стратегик барқарорлик соҳасидаги инқирозли вазиятдан чиқишнинг мумкин бўлган йўлларини муҳокама қиладилар, шунингдек, яқин йиллардаги Альянс фаолиятининг истиқболли йўналишларини белгилаб олишади.

Ядро хавфсизлиги ва ядро қуролидан холи дунё учун глобал етакчилар альянси Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 2019 йилда Астана клубининг бешинчи йиғилиши якунлари бўйича тузилган.

Астана клубининг айрим йиғилишлари «Chatham house» қоидаларига мувофиқ ўтказилмоқда, бу эса муҳокамаларнинг ёпиқлигини билдиради.

2015 йилдан буён фаолият юритаётган Клуб ишида дунёнинг 40 та давлатидан 200 дан ортиқ маърузачилар иштирок этишди.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар